Халқаро миграция ташкилоти ташаббуси билан ўтказилаётган мазкур учрашувда “Олмаота жараёни” янги раиси стратегиясини тақдим этиш, Туркия Республикаси раислигидаги 2021-2022 йилларга мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш, Марказий Осиёда миграция билан боғлиқ муаммолар ва уларнинг ечимлари каби масалалар муҳокама қилинмоқда.

Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон делегацияси томонидан миграция жараёнларини тартибга солиш, ноқонуний меҳнат миграциясини бартараф этиш соҳасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.