“Қорқут ота турк дунёси кино фестивали” доирасида ташкил этилган  мазкур учрашувда Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Эрсой, Озарбайжон Маданият вазири Анар Керимов, Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазири Актоти Раимкулова, Қирғизистон Республикаси Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири Азамат Жаманкуловлар иштирок этди.

Учрашувда Туркий халқлар ўртасида мавжуд маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, янги маданий лойиҳалар юзасидан ҳамкорлик қилиш, ўзаро тажрибалар алмашиш каби масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашиниб, келгуси режалар муҳокама қилинди.