Мазкур кўрик-танловда 150 дан ортиқ 17 ёшдан 30 ёшгача бўлган жисмоний имконияти чекланган ўқувчи-ёшлар ўз истеъдодларини намоён этишди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва барча ҳудудлардан сараланган 46 нафар Республика босқичи иштирокчилари орасидан ғолиблар аниқланди.
Танловнинг 8 та — “Энг яхши чолғу ижрочиси”, “Энг яхши анъанавий хонанда”, “Энг яхши эстрада хонандаси” “Энг яхши опера хонандаси”, “Энг яхши назм”, “Энг яхши тасвирий санъат”, “Энг яхши ҳайкалтарош”, “Энг яхши дизайн лойиҳа” йўналиши ғолиблари диплом ва қимматбаҳо совҳалар билан тақдирланди.
Республика босқичининг қолган қатнашчиларига эса муносиб иштироклари учун ташаккурномалар топширилди.