Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида “О.Э” МCҲЖ томонидан фойдаланилган электр энергиясининг ҳисоб-китоб ишлари сунъий равишда камайтирилгани ва ҳисоботлар электр таъминоти корхонасига берилгани аниқланди.
Қоидабузарлик Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспексия” Самарқанд ҳудудий бўлими томонидан Тойлоқ туман электр таъминоти корхонасида истеъмолчиларнинг электр энергиясидан фойдаланишдаги қоидаларга риоя этилиши юзасидан ўтказилган текширувда қайд этилди.
Ноқонуний ҳаракат натижасида электр таъминоти корхонаси манфаатларига жами 1,8 миллиард сўм зарар етказилган. Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.