Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари ҳамда туман, шаҳар жамиятларига 2022 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида фуқаро (истеъмолчи)лардан жами 5 472 та мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 3 558 таси оғзаки, 1 100 таси ёзма, 814 таси эса электрон шаклда юборилган.

Мазкур ариза ва шикоятларнинг 4 989 таси, яъни 91,2 фоизи ижобий ҳал этилгани натижасида истеъмолчилар фойдасига жами 15 миллиард 56 миллион 818 минг 91 сўм ундириб берилди.

Фуқаролар мурожаатлари соҳалар бўйича таҳлил қилинганда 2 минг 133 таси (39 фоизи) савдо, 758 таси (13,9 фоизи) газ таъминоти, 412 таси (7,5 фоизи) электр таъминоти, 258 таси (4,7 фоизи) сув таъминоти, 185 таси (3,4 фоизи) коммунал хизмат, 84 таси (1,5 фоизи) соғлиқни сақлаш, 295 таси (5,4 фоизи) хизмат кўрсатиш (сервис), 214 таси (3,9 фоизи) транспорт, 178 таси (3,3 фоизи) алоқа ва интернет, 955 таси (17,5 фоизи) бошқа соҳаларга тааллуқли эканини кўриш мумкин, дейилади федерация ахборот хизмати хабарида.