Мазкур мурожаат, Федерациянинг Олтиариқ туман жамияти мутахассислари томонидан ўрганилиши натижасида кўча қайтадан сифатли асфалт қоплама қилиб берилишига эришилди.

Истеъмолчи мурожаати ижобий ҳал қилиб берилиши натижасида маҳалла аҳлининг 9 000 000 (тўққиз миллион) сўмлик ҳуқуқлари ҳимоя қилинди.

Шунингдек, Қашқадарё вилояти Ғузор туманида яшовчи фуқаро Д.Т.Намозов  томонидан  тумандаги "KARVON TEXNO ONLINE" МЧЖга қарашли  маиший техникалар савдо дўконидан қиймати 6 072 000 сўм (олти миллион етмиш икки минг) бўлган 1-дона "Артел"  русумли 50 дюмли  рангли телевизорни  12 ойда бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олган, кафолат муддати давомида ушбу  телевизорнинг экран қисмида нуқсон пайдо бўлган, сотувчига мурожаат қилганда эса, нуқсонли телевизорни бошқасига алмаштириб беришдан бош тортган. Шундан сўнг Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 – “Ишонч телефони”га мурожаат қилишга мажбур бўлганини айтиб ўтган.

Мурожаат ўрганилиши натижасида, истеъмолчига қиймати 6 072 000 сўм бўлган янги телевизор етказиб берилди. Истеъмолчининг бузилган ҳуқуқлари тикланди.