2018-2022 йиллар давомида жами 1502 нафар иқтидорли ва истиқболли ёшлар ҳамда соҳа мутахассислари “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиати сифатида хорижда таълим олди, стажировка ўтади.
Стипендиатлар дунёнинг жами 40 дан ортиқ давлатида, жумладан, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Япония, Канада, Италия, Испания, Жанубий Корея, Хитой, Россия каби илғор мамлакатларнинг 330 дан
зиёд университетлари, илмий марказлари ва нуфузли компанияларида таълим олди.
Бугунги кунда 1062 нафар стипендиатлар мамлакатимизга қайтиб келди.
Айни дамда улар таълим, соғлиқни сақлаш, давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда иқтисодиётнинг турли соҳа, тармоқларида самарали фаолият олиб бормоқда.