2022 йил 24 ноябрь куни соат 00:45 ларда "Водий-Тошкент" йўналиши бўйлаб "Қамчиқ" довонидан ўтган автомобиль йўлида ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 2001 йилда туғилган Д.Ж. бошқарувидаги "Isuzu" русумли юк автомобили ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатиб текширилганда тегишли ҳужжатлари бўлмаган, чет давлатда ишлаб чиқарилган 101 дона телевизор олиб кетилаётгани аниқланган.
Ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилиб, ҳайдовчи ва аниқланган телевизорлар Поп тумани ДСИга топширилган.
Текширувлар давом этмоқда, дейилади ЙҲХХ хабарида.