Тадбир давомида Марказий Осиё мамлакатлари, Италия ташқисиёсат идоралари раҳбарлари ва Европа Иттифоқи вакиллари минтақадаги долзарб муаммолар, сиёсат, иқтисодиёт ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қиладилар.

Конференция доирасида «Италия ва Марказий Осиё ўртасидаги илмий ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари» мавзусида давра суҳбати ҳам ўтказилади, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.