Бу ҳақда шанба куни The Daily Mail қутқарув хизматларига таяниб хабар берди.
Унга кўра, бир чанғичи ҳалок бўлган биринчи ҳодиса Доломитлардаги Мармолада музлигида содир бўлган. Аёллар ўртасидаги тоғ чанғиси мусобақасига мезбонлик қилаётган Кортина-д'Ампеццо шаҳри яқин атрофда жойлашган.
Эркаклар ўртасидаги тоғ чанғиси мусобақасига мезбонлик қилаётган Бормио шаҳридан тахминан 65 километр узоқликда жойлашган Альбозаджа қишлоғи яқинида чанғи учиш пайтида яна икки киши ҳалок бўлди, деб хабар берди tass.ru.