Чоршанба куни кечқурун Бош вазир Жузеппе Конте томонидан имзоланган ҳужжат матни Кижи ҳукумат саройи сайтида эълон қилинди, деб ёзади РИА Новости.
Навбатдаги чора-тадбирлар тўплами пайшанба куни кечқурун кучга киради ва 3 декабрга қадар давом этади. Унинг асосий тафсилотлари кечки соат 22:00 дан тонгги соат 05:00 гача комендантлик соати бўлади: кўчада ҳаракатланиш фақат саломатлик нуқтаи назари, иш ва ўқиш учун ёки фавқулодда ҳолатларда рухсат этилади.
Бундан ташқари, Конте аллақачон эълон қилганидек, мамлакат бўйлаб музейлар ва галереялар ёпилади, шанба ва якшанба кунлари йирик савдо марказлари ишламайди. Жамоат транспорти имкониятлари ярмига қисқартирилмоқда, ўрта мактаб ўқувчилари масофадан ўқитишга ўтмоқда.