Кастельере-ди-Рупинпикколо – тепаликда жойлашган мудофаа иншооти. Мазкур иншоотдан милоддан аввалги 1800-1650 йилларда фойдаланилган. Баландлиги 3-4 метр бўлган қалъа девори бугунги кунгача сақланиб қолган, бир пайтлар унинг баландлиги етти метрга етган.
Кириш жойидан унча узоқ бўлмаган ерда тадқиқотчилар диаметри тахминан 50 сантиметр бўлган иккита думалоқ тошни топишди. Улардан бирида қуёш тасвири сақланиб қолган. Иккинчиси, милоддан аввалги IV асрга оид осмон харитаси, деб хабар беради mir24.tv.