Аммо у инсон қалбидаги катта савоб ва юртга хизмат қилиш орзуси туфайли бу маблағни бошқа ишга — маҳалласидаги Навкарчи кўчасини асфальтлашга сарфлади.

Баъзилар ҳажга, баъзилар умрага бориш орқали савоб излайди. Абдурашид ота эса ўз маҳалласи учун асфальт йўл қилиб, халқ дуосини олди. Унинг амаллари ҳар бир босиб ўтилган қадамда, ҳар бир ҳаракатда савоб бўлиб ёзилиши турган гап.

Бундай нуронийлар – миллий қадриятларимизнинг тирик намунасидир. У киши ҳам динни, ҳам халқ манфаатини бирлаштириб, ҳақиқий зиёратни қалбдаги эзгу амал билан адо этди.