Шундан Ўзбекистонга давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш учун 200 млн, соғлиқни сақлаш миллий тизимини яхшилаш ва кам таъминланган аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида 95 млн, ҳамда тезкор тиббий ёрдам тизимини ислоҳ қилишга 17 млн доллар тақдим этилган.

Жаҳон банки коронавирусга қарши кураш чора-тадбирларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Марказий Осиё давлатларига 370 млн доллар ажратди. Маблағлар фавқулодда жавоб бериш глобал дастури доирасида ажратилган, шунингдек ЖБ молиялаштириши асосида амалга оширилаётган лойиҳалардан қайта йўналтирилган, дея хабар берди банк матбуот хизмати.

Жаҳон банкининг ёрдами миллий соғлиқни сақлаш тизими ва биринчи тиббий ёрдам самарадорлигини ошириш, эпидемиологик мониторингни яхшилаш, юқумли касалликларга чалинган беморлар билан ишлайдиган тиббиёт ходимларини тайёрлаш каби кенг кўламдаги тадбирларни амалга оширишда қўл келиши кутилмоқда.

Ажратилган пул маблағлари муҳим тиббий ускуналар, яъни тест тизимлари, лаборатор реагентлар, реанимация бўлимлари учун ускуналар, ҳамда тиббиёт ходимларини учун шахсий ҳимоя воситаларини харид қилиш учун ҳам ишлатилади.

Бундан ташқари, Марказий Осиё давлатларининг устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, молиялаштириш эҳтиёжманд аҳоли қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича дастурларни кенгайтириш, масофавий таълим тизимини йўлга қўйиш ва пандемия оқибатларини юмшатиш бўйича бошқа вазифаларни амалга оширишда кўмак беради.