Жаҳон банки Ўзбекистон ҳукуматига 239 миллион AҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит, шунингдек, Швейцария давлат котибиятининг иқтисодий масалалар бўйича 7,8 миллион AҚШ доллари миқдоридаги грант ажратади.

Ушбу маблағлар Ўзбекистоннинг учта ҳудудида - Қорақалпоғистон Республикаси Нукус, Тахиатош ва Хўжайли, Сирдарё вилояти, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида 500 мингдан ортиқ кишининг сув таъминоти ва канализация хизматлари яхшилашга сарфланади.

Шунингдек, Ўзбекистонда миллий инновацион тизимни модернизация қилиш учун 50 миллион AҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит ажратилади.