Сўнгги йилларда мамлакатимизга дунёнинг турли бурчакларидан ташриф буюраётган сайёҳлар сони ортиб бормоқда.
Қорақалпоғистон Республикасида сайёҳлик салоҳиятидан самарали фойдаланиш, дам олиш ва туризм учун шарт-шароитларни яхшилаш мақсадида, 40 га яқин туристик хизмат кўрсатиш соҳасидаги корхоналар фаолият юритмоқда.
Бугун Нукус шаҳри Давлат хизматлари марказида таниқли хонанда Жаҳонгир Позилжонов “BOJALAR-TOUR" номли туристик корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилди.
– Юртимизга ташриф буюрувчи сайёҳларга сифатли хизмат кўрсатиш ҳамда миллий туризм салоҳиятини ички ва ташқи бозорларда самарали тарғиб қилишни мақсад қилганмиз - дейди хонанда Жаҳонгир Позилжонов.