Бу ҳақда федерация матбуот хизмати хабарига кўра, конференцияда ташкилотнинг 2016-2020 йиллар ва 2021 йил 9 ойлик фаолияти таҳлил қилинган.

Шунингдек, конфренция  делегация аъзолари томонидан бошқарув органи раҳбарияти тайинланган.

Федерация раиси лавозимига 2016-2021 йиллар давомида федерация раиси лавозимида фаолият юритган Жаҳонгир Саримсоқов қайта сайланган.

Жаҳонгир Саримсоқов 1974 йили Самарканд вилоятида туғилган. 1992-1996 йилларда Ўзбекистон Миллий университетини, 2003-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини, 2020-2021 йилларда Тошкент давлат юридик университетининг магистратура босқичини тамомлаган.