Қитъа чемпионатида -87 килограмм вазн тоифасидаги курашчимиз, Токио Олимпиадаси иштирокчиси, жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори Жалгасбай Бердимуратов ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Қорақалпоқ ўғлони чорак финал беллашувида мўғулистонлик Батбаяр Лутбаярни 11-0 ҳисобида енгди. Унинг финал йўлланмаси учун кечадиган баҳсдаги рақиби ҳиндистонлик Сунил Кумар бўлади. Кумар чорак финалда японияик Масато Сумини 5-3 ҳисобида таслим этди.