Хоразм вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, ушбу мактабни ташкил қилиш ташаббуси вилоят ҳокими томонидан илгари сурилган. 

Хабарга кўра, қисқа муддатда 300 ўқувчига мўлжалланган мазкур мактаб биносининг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, молиялаштириштирилди.

Бугун  янги таълим маскани қурилишига тамал тоши қўйилди. Тадбирда вилоят ҳокими Фарход Эрманов ва жамоатчилик вакиллари  иштирок этди.