Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори Маъруфхон Ходжаев Урганч шаҳрида буюк саркарда Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини ўрнатиш ва унга туташ бўлган ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкламзорлаштириш ишлари билан яқиндан танишди.
Лойиҳа учун маҳаллий бюджетдан жами 134,1 млрд сўм ажратилган ва ҳозирда 74,2 млрд сўмлик ишлар бажарилган. Қурилиш ишлари "Ўзбекистон темир йўллари»га қарашли "Кўприкқурилиш" корхонаси томонидан амалга оширилмоқда.
Лойиҳага кўра, хиёбонда 500 метрлик автомобил йўли туннели барпо этилади. Унинг устида Жалолиддин Мангубердининг 25 метрлик ҳайкали ўрнатилади.
Аввалроқ, хиёбоннинг барпо этилиши Мустақиллик байрами арафасида якунланиши ҳақида айтилган эди.
Аммо ҳозирда режадаги ишларнинг ярми бажарилган холос.