Юртимизда 850-870 та қатнов йўналишидаги автобуслар сони 1050-1090 тага кўпайтирилди. Натижада, йўналишдаги автобусларнинг ҳаракатланиш оралиқ вақти 25—30 дақиқадан 10—12 дақиқага қисқартиришга эришилди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Йўналишларда ҳаракатланаётган автобуслар сонининг кўпайтирилиши, оралиқ вақтининг қисқартирилиши сабаб йўловчилар сони ҳам сезиларли даражада ортишига сабаб бўлмоқда.
Хусусан, 12 декабрь куни йўловчилар 501 863 нафарни ташкил этган бўлса, 19 декабрь куни бу кўрсаткич сезиларли ошиб, тегишлича 567 535 нафарни ташкил этди.