Шимолий Корея Япон (Шарқий) денгизи томон номаълум снаряд учирди. Бу ҳақда Yonhup агентлиги Жанубий Корея ҳарбийларига таяниб хабар берди.
Жанубий Кореянинг штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси қўшимча маълумот бермасдан, учирилганини аниқлаганликларини хабар қилишди.
Бироқ, Япония қирғоқ қўриқлаш хизмати снаряд, эҳтимол, баллистик ракета эканлигини, у “аллақачон қулаб тушганини” айтди. Биринчи хабардан бир неча дақиқа ўтгач, агентлик Шимолий Корея томонидан учирилган бўлиши мумкин бўлган баллистик ракета ҳақида иккинчи билдиришномани юборди, деб хабар берди lenta.ru.
6 январь куни Шимолий Корея Япон денгизи томон баллистик ракета учирганди. Корея Марказий ахборот агентлиги гипертовушли баллистик ракета товуш тезлигидан 12 баравар тезроқ учганини хабар қилганди.