Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантириш ва кенгайтириш, шу жумладан, лойиҳалаш ва қурилиш соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари ҳамда хорижий инвестицияларни жалб этиш юзасидан фикр алмашилди.

«Daewoo Construction Group» компанияси вакиллари Ўзбекистонда инфратузилма ва замонавий уй-жойлар қурилиши, «Smart city» лойиҳаларини амалга ошириш, қайта тикланувчи энергия ва бошқа соҳаларда узоқ муддатли асосда ҳамкорликни йўлга қўйиш ва янада ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Амалий руҳда кечган мулоқотда томонлар ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни давом эттириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга келишиб олдилар.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.