484 -сонли ушбу йўловчи поезди 2020 йил 15, 19, 22, 25, 29 ва 30 октябрь кунлари Тошкент марказий вокзалидан соат 23:20 да жўнайди. Мазкур поезд ҳаракати давомида Самарқанд, Бухоро, Мискен, Қўнғирот вокзаллари орқали ўтиб Жаслиқ бекатигача боради.
Йўловчилар чипталарни электрон шаклда ҳам сотиб олишлари мумкин, деб хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати.