Бугун қитъа чемпионатининг учинчи куни аёллар кураши бўйича бешта вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. Саралаш баҳсларида ҳамюртларимиздан биргина Жасмина Иммаева кечки дастурда бронза медали учун гиламга чиқди.

Бироз аввал -50 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Жасмина ҳиндистонлик Маниша Манишани 10-0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Осиё чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди. Эртага қолган 5 та вазнда курашчи-қизларимиз медаллар учун баҳсларга киришади.