TSA ахборот порталига кўра, бу ҳақда Жазоир Президенти Абделмажид Теббун Константина шаҳрида маълум қилди.

У 7 сентябрга белгиланган президентлик сайловлари олдидан кампания доирасида мамлакат бўйлаб саёҳат қилмоқда.

“Чегараларни очиб (Миср ва Ғазо сектори ўртасида) юк машиналарининг [Ғазо секторига] киришига рухсат берилиши талаб этилади, 20 кун ичида учта шифохона қурамиз, юзлаб шифокорларни юборамиз ва сионистлар (Исроил) томонидан вайрон қилинган объектларни тиклашга ёрдам берамиз, дея таъкидлади Теббун.

Унинг айтишича, “Ғазо секторида сионистлар томонидан содир этилаётган қирғин тўхтатилиши керак”.

Жазоир бир неча бор Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатларини кескин қоралаган ва Фаластин халқи билан бирдамлигини билдирган. Бундан ташқари, Шимолий Африка давлати Ғазо аҳолисига озиқ-овқат ёрдами жўнатиб туради, деб хабар беради tass.ru.