Юзлаб аҳоли вакиллари уйларини тарк этишга шошилмоқда. Табиий офатни бартараф этиш учун саккиз минг нафар ўт ўчирувчи жалб қилинди. Ёнғинни ўчиришда самолётлардан, жумладан Бе-200 самолётидан фойдаланилмоқда.
Жазоирнинг шимоли ва шарқида иссиқ об-ҳаво туфайли табиий ёнғинлар авж олди. Айрим ҳудудларда термометр кўрсаткичи Цельсий бўйича 48 даражагача кўтарилди. Вазият кучли шамол туфайли янада мураккаблашмоқда, деб хабар беради mir24.tv.