Ҳозирги вақтда Ўзбекистон халқи ҳаётимизнинг деярли ҳамма соҳаларига кириб келаётган ислоҳотлар даврида яшаб, меҳнат қиляпти.
Тошкент Фотосуратлар уйида Жазоир давлат мустақиллигининг 60 йиллиги ҳамда Жазоир ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан ташкил қилинган “Жазоирнинг қадимий ва замонавий архитектураси” деб номланган фотокўргазма бизда қизиқиш билан кутиб олинди.
Республикамизда имкониятдан келиб чиқиб, жаҳондаги мамлакатлар тўғрисида матбуотда, нашриётлар китоблар чиқаради.
Жазоир Республикасининг қисқа тарихига Ўзбекистон Миллий энциклопедиясида ҳам саҳифалар ажратилган. Ўзбекистон халқи жаҳонда бўлаётган воқеаларга бефарқ эмас.
Фотосуратлар уйидаги залдан ўрин олган фотосуратларда акс этган қадимги Рим даври, ўрта асрлар ва янги тарих даврида замонавий архитектура асосида маълум бир мақсадлар, эҳтиёжлар учун қурилган бинолар, тарқатилган айрим тарихий маълумотлар томошабинни фикр-мулоҳазаларга чорлайди. Тарих тарбиясини беради. Фотограф, архитектура мутахассиси ўз фикрини айтиши мумкин.
Ҳасан Абдуназаров