Халқаро Webometrics Ranking ташкилотнинг 2021 йилдаги илк эълон қилган маълумотига кўра, Жиззах давлат педагогика институти юртимиздаги 128та университет ва институт орасида иккинчи, дунё рейтингида 31 мингдан зиёд олий ўқув юрти орасида 5491-ўринни эгаллади.
Рейтинг 4 та мезон асосида баҳоланган. Бу кўриниш – олий таълим муассасаларининг сайтига ташқи сайтларнинг боғлиқлиги, мукаммаллик – сайтларга жойлаштирилган ишлар мукаммаллиги, очиқлик – сайтларга жойлаштирилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги, муаллифлар мақолаларининг ишончлилиги ва мавжудлик – асосий домен саҳифалари ва субдоменлар сони, улардаги ҳужжатларнинг мавжудлиги билан баҳоланади.