Бухоро вилояти Қоракўл туман Халқ қабулхонаси сектор раҳбарлари ҳамда ҳудудларга сайланган депутатлар билан ҳамкорликда тумандаги чекка-чекка қишлоқларда, маҳаллаларда оммавий қабуллар халқ билан юзма-юз суҳбатлар ташкил этди.

Хусусан 2021 йилнинг 9 ой давомида сектор раҳбарлари Халқ қабулхонаси томонидан ташкил қилинган режага асосан ҳудудларда жами 141 маротаба сайёр қабуллар ўтказиб, уларда 710 та мурожаатлар қабул қилди. Қабул қилинган мурожаатларнинг 467 таси 65% ижобий ҳал этилиб, 200 тасига асосли тушунтиришлар берилди.

Мазкур қабуллар жараёнида фуқаролардан келиб тушган мурожаатларни ижобий ҳал қилинган соҳалар кесимида қарайдиган бўлсак, 189 таси кредит олиш масаласида, 64 таси моддий ёрдам, 37 таси иш билан таъминлаш, 30 таси Газ, электр, ичимлик сув таъминоти, 19 таси соғлиқни сақлаш, 19 таси йўл қурилиш каби масалаларни ташкил қилади.

Бундан ташқари  сектор раҳбарлари томонидан  2021 йил  9 ой давомида жами 191 маротаба ёшлар билан оммавий ва сайёр қабуллар ўтказилиб сайёр қабуллар учрашувлар жараёнида ёшлар томонидан қабул қилинган 755 та муаммоли масалалардан 613 таси қаноатлантирилиб, 33 та мурожаатларга тушунтиришлар берилди.

Юқоридаги амалга оширилган ишлардан энг асосий кўзланган мақсад — одамларнинг оғирини енгил қилиб, эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашдир.

  

Ш.Бехбутов,

Бухоро вилояти Қоракўл туман

Халқ қабулхонаси мутахассиси.