Филиал 24/7 режимда фаолият юритиб, у ерда чет эллик шериклар ва турли компаниялар билан мустаҳкам алоқалар ўрнатилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 5,5 миллиард сўмни ташкил этади.
Бундан ташқари, ахборот технологиялари паркининг Жиззах ҳудудида IT марказ ҳам очилди, бу эса маҳаллий аҳоли ва ёшларнинг компьютер саводхонлигини ошириш, АКТ соҳасидаги долзарб йўналишларни ўрганиш имкониятини беради. Жумладан, дастурлаш, wеб-дизайн, график дизайн, мобил робототехника, киберспорт асослари, инглиз тилида АКТ соҳасидаги терминологияни ўрганиш мумкин.
IT паркнинг Жиззах филиалига ўқув хоналари ва киберспорт синфлари учун компьютер тўпламлари берилди, замонавий ўқув хоналари яратилди. Бу ерда йил давомида 500 га яқин ёшлар таълим олиши мумкин.
Ахборот технологиялари паркининг бир қатор резидентлари: Жиззах филиалида PE "Alitech Website Solutions", — веб-сайтларни ишлаб чиқиш бўйича хизматлар, МЧЖ "Include" — S-Zone” талабаларни видеоназорат ёрдамида текшириш, соғлиқни сақлаш тизимларини автоматлаштириш — "Medcash"; "Uztan Media" ХК — доменни рўйхатдан ўтказиш хизматлари, шунингдек веб-сайтларни жойлаштириш, PE "My Way Group" — юкларни етказиб бериш учун "MY GRUZ" дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, МЧЖ "Kroxus Soft" — CRM va ERP тизимлари.
Ахборот технологиялари парки резидентлари учун бир қанча афзалликлар мавжуд (маҳаллий ва хорижий IT компаниялар учун ҳам): даромад солиғи 7,5 фоизгача пасаяди, ноль корпоратив ва ижтимоий солиқлар, ўз эҳтиёжлари учун товар ва хизматларни олиб киришда божхона тўловларидан озод қилинади.