Ушбу фестивалда йилқичилик ва от спортини ривожлантириш, агро-экотуризмни ривожлантириш, қимизчилик, наслли отларни кўпайтириш, жамоавий спорт мусобақалари ва ўйинлари, маданий-маърифий кўргазмалар ташкил этилди.
Бошқирдистон Республикаси раҳбарининг таклифига кўра, фестивалда Ўзбекистон делегацияси, жумладан, Жиззах вилоят делегацияси ҳам иштирок этди.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Акмал Савурбаев раҳбарлигида вилоят делегация таркибида вилоят йилқичилик ва от спорти федерацияси ижрочи директори И.Ҳазратқулов, Янгиобод тумани ҳокими И.Қаршибоев ҳамда от спорти, камондан отиш ва кураш спорт турлари бўйича спортчилар ҳам нафақат вилоятимиз балки юртимиз спортини ва отчилик бўйича ўз чиқишларини намоён қилишди.
Фестиваль доирасида Бошқирдистон Республикаси раҳбари Радий Фаритович Хабиров ҳамда Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари Акмал Савурбаевнинг расмий учрашуви ҳам бўлиб ўтди.
Расмий учрашувда раҳбарлар бир бирларига рамзий ва эсталик совғалари улашиш билан биргаликда, вилоятимиз ва Бошқирдистон Республикаси ўртасида ижтимоий ва иқтисодий, аграр ва гуманитар соҳаларда жумладан, маданият, туризм, фан-таълим, спорт йўналишларини ҳамкорликда ривожлантириш бўйича ўзаро келишиб олдилар.