Тадбиркорлар янги лойиҳалар учун саноат зонасини етарли қувватда электр билан таъминлаш ва сув тозалаш иншооти қуриб беришни сўрамоқда.
Энергетика вазирлигига бу ерга 40 километр юқори кучланишли тармоқ тортиб келиб, 40 мегаваттли подстанция қуриш топширилди.
2026 йил саноат зоналари инфратузилмасини ривожлантириш дастурида «Жиззах» эркин иқтисодий зонасида сув тозалаш иншооти қуриш учун 100 миллиард сўм назарда тутиш вазифаси қўйилди.
Илгари вилоятнинг электр таъминоти тўлиқ Ширин ГЭС ҳисобидан бўлган. Ўтган йили «Масдар» компанияси Ғаллаоролда 220 мегаваттли қуёш станциясини ишга туширди.
Президентимиз бу ишларни жадал давом эттириб, хитойлик ҳамкорлар билан жорий йил 200 мегаватт, кейинги йил 300 мегаваттли қувватлар яратилишини таъкидлади. Бунга қўшимча 30 мегаваттли 150 та кичик ва мини ГЭСлар ишга туширилади.