Айни вақтда BMB-NRC AGROLOGISTICS Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси томонидан мазкур комплекс учун ажратилган ҳудудда дастлабки қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра , маҳсулотларни йиғиш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш, ички ва ташқи бозорга етказиб бериш борасида хизмат кўрсатувчи замонавий агрологистика комплекслари ва марказлари тизимини шакллантириш, жойлаштириш, қуриш, уларни бошқариш бўйича бир қатор вазифалар белгиланган. 

Республикада фаолият юритаётган 319 минг тонна қувватга эга 16 та агрологистика марказлари қаторига 9 та агрологистика марказлари қўшилиб, 3497 та янги иш ўринлари ташкил этилди ва агрологистика марказлари сони 25 тага, қуввати эса 405 минг тоннага етказилди. 

Мазкур лойиҳа асосида қуриладиган комплекс мамлакатимизда етиштирилган озиқ-овқат маҳсулотларини Россия ва бошқа хорижий бозорларга экспортини кенгайтириш учун хизмат қилади.