9 декабрь тонг саҳарда Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани ҳудудидан ўтган М39 автомобиль йўлининг 985-километрида «Самарқанд - Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб кетаётган «Epica» русумли автомобиль йўл четидаги дарахтга бориб урилиши оқибатида автомобилда ёнғин юзага келган. Йўл транспорт ҳодисаси ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши натижасида содир этилган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Автомобиль тўлиқ ёнғиндан зарарланган.

Ҳодиса натижасида вафот этган ёки тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб бориляпти, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати.