Бу ҳолат Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси экологик назорат инспексиясининг Зомин туман бўлими ходимлари томонидан тезкорлик билан ўрганилди. 

Ўрганиш давомида  Зомин тумани “Туркман” МФЙда яшовчи К.Ғ исмли фуқаро ўз хонадонида бўрини ноқонуний тарзда тутқунликда сақлаб келаётганлиги аниқланди. Бу билан фуқаро Ўзбекистон Республикасининг “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунининг 4, 32, 33-моддаларининг  талабларини бузган.

Шундан келиб чиқиб, фуқарога Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 90-моддаси, 1-бандига асосан БҲМнинг 10 баравари, яъни 3 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди.

Айни пайтда давлат инспекторлари томонидан бўрини табиат қўйнига қайтариш чоралари кўрилаяпти. Бу ҳақда қўшимча маълумот берилишини маълум қилинди.