Айдар-Арнасой кўллар тизими, Тузкон бўлими ҳудудида ўтказилган рейд давомида Арнасой тумани, "Бахтли" МФЙ, "Наврўз" қўрғонида яшовчи фуқаро Ш. М. томонидан саноатбоп ўлчамдан кичик бўлган жами 175 бош оқсила (судак) балиқлари ноқонуний равишда овланганлиги аниқланди. 

Қонун бузиши натижасида ҳайвонот дунёсига 57 миллион 750 минг сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди. 

Ашёвий далил сифатида ноқонуний равишда овланган балиқ маҳсулотлари ҳамда 1 дона  “Progress” русумли қайиқ ва 1 дона "YAMAHA-30" русумли қайиқ моторлари олиб қўйилди.

Ушбу ҳолатда жиноят аломатлари борлиги сабабли тўпланган ҳужжатлар Жиззах вилоят прокуратурасига юборилди.