Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон кураш федерациясининг йиллик тақвим режасидаги мамлакат чемпионатида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 450 дан ортиқ ёш полвонлар ғолиблик учун кураш тушди.
Мусобақада ўғил болалар 8 вазн тоифасида, қизлар эса 7 вазн тоифасида куч синашди.
Муросасиз ўтган чемпионатнинг якуний натижаларига кўра, қуйидаги полвонлар ўз вазн тоифаларида барча рақибларини енгиб, олтин медалларга эга бўлди.
Ўғил болалар:
Ботир Зиёдуллаев (Қашқадарё, 55 кг.), Темур Бобомуродов (Тошкент вилояти, 60 кг.), Лочин Худойқулов (Тошкент шаҳри, 66 кг.), Аҳрор Зиёдуллаев (Тошкент шаҳри, 73 кг.), Тўлқин Очилов (Бухоро вилояти, 81 кг.), Эрназар Сарсенбаев (Тошкент шаҳри, 90 кг.), Суҳроб Ражабов (Қашқадарё вилояти, 100 кг.), Жалолиддин Бобожонов (Хоразм вилояти, +100 кг.).
Қизлар:
Ҳамида Фазлиева (Бухоро вилояти, 44 кг.), Гулҳаё Жўраева (Қашқадарё вилояти, 48 кг.), Дилола Деҳқонбоева (Тошкент шаҳри, 52 кг.), Ситора Элмуродова (Тошкент вилояти, 57 кг.), Ферангиз Раджепова (Бухоро вилояти, 63 кг.), Равзахон Адашова (Наманган, 70 кг.), Филура Эргашева (Қашқадарё, +70 кг.).
Ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланди.
Илҳом РАҲМОНОВ