Буни Жиззах вилоятида суд-ҳуқуқ масалалари ва туманларда "Аёллар дафтари"га киритилган, тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга самарали ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш мақсадида ўтказилган оммавий сайёр қабул мисолида кўриш мумкин.
Жиззах шахар оила ва Нуронийларни қўллаб-қувватлаш маркази биносида Жиззах вилоят судлари раислари ҳамда вилоят ва шаҳарнинг масъул ходимлари иштирокида Жиззах вилоят судлари раислари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоят Халқ қабулхонаси, Жиззах вилоят адлия бошқармаси, Жиззах вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда Жиззах вилоят прокуратураси билан ҳамкорликдаги ишчи гуруҳ томонидан оммавий сайёр қабул ўтказилди. Бу ҳақда Жиззах вилоят судининг матбуот хизмати хабар берди.
Ўтказилган оммавий сайёр қабулда жами 45 та фуқаролар қабул қилинди. Қабул қилинган фуқароларнинг 8 таси жиноят ишлари бўйича, 21 таси фуқаролик ишлар бўйича, 7 таси иқтисодий ишлар бўйича, 9 таси маъмурий судларга оид мурожаатларни ташкил этади. Шундан 42 та фуқаронинг оғзаки, 3 та фуқаронинг ёзма мурожаатлари қабул қилинди, шундан 1 та мурожаат фуқаролик ишлари бўйича, 2 таси жиноят ишлари бўйича судларга тегишли. Жами мурожаатлардан 10 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, мурожаатлар қаноатлантирилди. 35 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Муддат талаб этадиган мурожаатларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
Аёллар дафтарида рўйхатда тураман, қизим тиббий ёрдамга муҳтожлиги сабабли сайёр қабулда иштирок этдим, ишчи гуруҳ томонидан мутасадди такилот вакили таклиф этилиб, қизим тиббий муассасада бепул даволаниши учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришда амалий ёрдам беришди. – дейди мурожаатчи Зебо Орзиқулова.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ташкил этилган мазкур идоранинг амалий кўмаги билан кўплаб ҳамюртларимиз ўзларини қийнаб келаётган турли муаммоларга ечим топмоқда. Энг муҳими, мурожаатлар тегишли ташкилотлар томонидан ўз вақтида қонуний ва адолатли ҳал этилаётгани фуқароларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб, эртанги кунга ишонч ҳисси билан яшашларида муҳим омил бўлмоқда.
Сайёр қабул давомида, Жиззах вилоят суди раиси Ў.Джумаев, вилоят маъмурий суди раиси А.Мамарахимов, вилоят суди раиси ўринбосари А.Шукуров ҳамда Ж.Қаххаровлар томонидан сайёр қабулга келган фуқароларга “Одам савдоси ва мажбурий меҳнат қурбони бўлиб қолманг”, “Чақалоқ ва болалар савдосидан огоҳ бўлинг” мавзуларида учрашув ўтказилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунларнинг мазмун-моҳияти ҳақида ҳам тушунтириш ишлари олиб борилди.
Мухтасар айтганда, сайёр қабуллар аҳоли муаммоларини жойида, тез ва самарали ҳал этиш имконини бераётгани, ҳудудларда йиллар давомида йиғилиб қолган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этилишида давлат органлари ва ташкилотлари олдига вазифалар қўяётгани ва ушбу вазифаларни тўлақонли бажаришга ундаётгани билан муҳим аҳамият касб этмоқда.