Ҳолат юзасидан зудлик билан Навоий шаҳар ФВБ ёнғин-қутқарув экипажлари соат 22:10 да воқеа жойига етиб борган. Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 22:30 да қуршаб олиниб, 1 февраль куни соат 07:05 да тўлиқ бартараф этилган.
Ҳодиса жойига 13 махсус техника ҳамда ёнғин-қутқарув экипажлари, “Тинчлик” ёнғин ўчириш поезди жалб этилган.
Ушбу ҳолатда вафот этган ва жароҳат олганлар йўқ.
Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар аниқланмоқда.
Айни вақтда вазият юзасидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.