Биринчи йўловчи чартер рейси 2022 йил 13 декабрь кунига белгиланган. Рейслар ҳафтасига бир марта  Boeing 767 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.

"Jordan Aviation" — штаб-квартираси Амманда жойлашган Иордания авиакомпанияси. Компания чартер рейсларини амалга оширишдан ташқари, БМТ тинчликпарвар миссиялари учун ҳаво транспортида юкларни етказиб берувчиси ҳисобланади.