Лойиҳага кўра, 2021 йилда шаҳарда кунига 100 минг метр куб оқова сувни тозалаш иншооти қурилади, 97 км. тармоқ реконструкция қилинади.
Натижада канализация тозалаш самарадорлиги ҳозирги умумий 61 фоизлик кўрсаткич 75 фоизга етади. Бухоро шаҳрида 56%дан 82%га, Когон шаҳрида 22%дан 47%% га етказилади.
Шу билан бирга, ушбу ҳудудлардаги санитар-экологик ҳолат янада яхшиланади.