Пандемия шароитида иқтисодиётнинг барча тармоқларини узлуксиз ишлашини таъминлаш, фаолиятини вақтинча тўхтатган корхоналар, тадбиркорлик субъектларини фаолиятини тўлиқ тиклаш, бюджетга тушумлар миқдорини кўпайтириш ва бу орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қўллаб қувватлаш бўйича бир қатор ишлар олиб борилди.
Жумладан, пандемия оқибатида вақтинча иқтисодий фаоллиги пасайган 204 та корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида мавжуд муаммолар ўрганилди ва бартараф этишга кўмаклашилди. Хусусан кредитлар ва солиқларнинг тўлов муддатларини кечиктириш каби ёрдамлар кўрсатилди.
2020 йил якуни билан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 570,8 миллиард сўмни ташкил этди. 2021 йил якуни билан саноат маҳсулот ишлаб чиқарилишини 605,3 миллиард сўм белгилаш кўзда тутилмоқда.
Таъкидлаганидек, аҳоли даромадларини ошириш, эхтиёжманд қатламни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида сезиларли ишлар амалга оширилди. Бандлиги таъминланмаган фуқароларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш орқали жорий йил январь-ноябрь ойларида жами 4 минг 419 нафар фуқароларга 3,1 миллиард сўмдан зиёд иш ҳақи тўлаб берилди.
2020 йил январь-ноябрь ойларида бандликка кўмаклашиш марказига мурожаат қилган фуқароларнинг 3 минг 700 нафари бандлиги таъминланди. Шунингдек, 214 нафар ишсиз фуқароларга енгил конструкцияли иссиқхоналар қуришга 520,7 миллион сўм миқдорида, янги ташкил этилган ҳунармандчилик кооперативининг 6 нафар улушдорнинг ҳар бирига 115 миллион сўм субсидиялар молиялаштириб берилди. Натижада 300 нафар фуқароларнинг кооператив аъзоси сифатида бандлиги таъминланди.
Чуст туманида айни пайтда 4 минг 830 та тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда. Жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида 1 минг 347 та янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилди.
Хусусан, инвестиция дастури доирасида Россия давлати билан ҳамкорликда “SIBERIAN WELLNESS-NAMANGAN” МЧЖ хусусий корхонаси томонидан жами 40,3 миллиард сўм бўлган 251 гектар майдонда интенсив усулда боғдорчилик хўжалиги ташкил этилди. Бу орқали 60 нафар доимий иш ўрни яратилди.
Шунингдек, "Навбаҳор кимё савдо" МЧЖ томонидан умумий қиймати 2,2 миллиард сўм бўлган қурилиш материаллари (ЖБИ) ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширди. "Chust O'rikzor" ФХ томонидан умумий қиймати 5 миллиард сўм бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотоларини қайта ишлаш лойиҳаси амалга оширилди.
"Ал-Боис" МЧЖ томонидан умумий қиймати 2,5 миллиард сўм бўлган тиббиёт маскалари ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилиб доимий 15 нафар, "ALMAZ GREEN VALLEY" МЧЖ томонидан умумий қиймати 29 миллиард сўм бўлган замонавий иссиқхона лойиҳаси амалга оширилиб доимий 20 нафар, "Айсел саноат савдо" МЧЖ томонидан умумий қиймати 4 миллиард сўм бўлган помидор етиштиришни ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилиб доимий 30 нафар янги иш ўринлари яратилиб лойиҳалар ишга туширилди.
Жорий йилда “Наманган” ЭИЗ ҳудудида 20,7 гектар ер майдонида 2 та лойиҳа “Chust textle” хусусий корхонаси ва “Ifoda Agro Kimyo Himoya” МЧЖларига жами 21,5 миллион АҚШ доллар инвестиция сарфланиб натижада 970 нафар янги иш ўринлари яратилди.
Бугунги кунда жами 21 миллион 978 минг доллар экспорт амалга оширилиб, белгиланган режа 84,8 фоизга ёки 3 миллион 928 минг долларга кам амалга оширилган.
Туман ҳудудида камбағал, эҳтиёжманд оилаларнинг ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити ўрганилиб, 11 минг 633 нафар оила аъзолари бўлган 2 минг 733 та оила “Темир дафтар”га киритилди. “Темир дафтар”даги 3 минг 575 нафар ишга муҳтож фуқароларнинг 98,8 фоизи турли соҳаларга ишга жойлаштирилди. 467 нафарига 7,2 миллиард сўмлик имтиёзли кредит, 93 нафар фуқарога субсидия асосида иссиқхоналар қуриб берилди.
Буларнинг натижасида бугунгача 2 минг 304 та оиланинг турмуш шароити яхшиланганлигини инобатга олиниб, ўз мурожаатларига мувофиқ, сессия қарори асосида “Темир дафтар” дан чиқарилди. 797 та оила янгидан “Темир дафтар” га киритилди.
Шу билан бирга, туризмни ва миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш, ёшларни ҳунармандчилика ўргатиш ҳамда иш билан бандлигини таъминлаш, маҳаллий ва хорижий туристларни жалб этиш мақсадида Ҳунармандлар маркази ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, марказда дўппидўзлик, пичоқчилик ва ҳунамандчиликни бошқа турларини кенг ривожлантириш кўзда тутилган.
Сессия доирасида оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Бекзод Ҳамдамов журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.