Жорий йилда Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси 2 соату 44 дақиқа давом этди, аввалги икки йилда ҳам давомийлик ўртача шундай бўлганди. Тўртта Мурожаатноманинг энг узоқ давом этгани бу — 2017 йилда Парламентга қилинган илк мурожаатдир, у тўрт соат давом этган.
Анъанага кўра, Мурожаатноманинг асосий қисми иқтисодиётни ривожлантириш ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш масалаларидан иборат бўлди. Бироқ бу йил давлат раҳбари нутқининг деярли учдан бир қисмини ёшлар сиёсати, таълим ва соғлиқни сақлаш йўналишлари ташкил этди. Булар 2021 йил номи — Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилининг муҳим йўналишларига мувофиқдир.