Шундан 26 фоизи импорт хом ашёлар улушига тўғри келади.
Ушбу даврда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефтни қайта ишлаш заводларида қуйидаги нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилди:
• 721,5 минг тонна автобензин ёнилғиси ишлаб чиқарилган бўлиб, шундан 134,3 минг тоннаси АИ-91, 92, 95 русумидаги юқори октанли автобензин улушига тўғри келади.
• 324,8 минг тонна дизель ёнилғиси ишлаб чиқарилган бўлса, шундан 195 минг тоннаси Евро 4, 5, 6 русумидаги дизель ёнилғиси улушларига тўғри келади.
Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида республика истеъмолчиларини узлуксиз нефт маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида, жами 972,5 минг тонна автобензин маҳсулоти етказиб берилган бўлиб, шундан 75 фоизи “Ўзбекнефтгаз” АЖ улушига тўғри келади.
Қайд этилган даврда жами 790 минг тонна дизель ёнилғиси етказиб берилган бўлса, шундан 44 фоизи “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхоналар улушга тўғри келган.