Тўғриси ушбу конгрессда биринчи марта иштирок этишим, аммо жуда таъсирландим. Ўзбекистон маданий мероси пойдевори Самарқандни ўз ичига олган. Тарихий Самарқанд бу методларнинг барчасини қамраб олгани аҳамиятли. Ҳозирги замонда ўтмишнинг меросига соҳиб чиқиш ва уни кейинги авлодларга етказиш ҳам жуда муҳим. Ушбу нуфузли тадбирни ҳам хайратга соладиган, ҳам ўйлантирадиган воқелик деб ҳисоблайман.

Конгресс ўз ичига илмий лойиҳаларни жамлаган. Китоб-журналларда тақдим қилинган тўпламларни бугунги авлодга тушунарли тарзда рақамли форматда ҳам тақдим этишни таклиф қилган бўлардим.

Миниатюра жанри ҳақида ҳам гапирмоқчиман. Бугун ушбу санъатнинг маданий мерос сифатида сақланиб келинаётган намуналари ҳақида ҳам конференсия ташкил этилди. Шунда Ўзбекистон чинакамига миниатюра маркази эканлигига амин бўлдим. Буни ҳозирги кунда асраш ва келажак авлодга етказиш жуда муҳимдир!