Бу ҳақда ДХХ маълум қилди.

Қайд этилишича, ушбу шахс ижарага олган хонадондан 887 грамм опий ва 71 грамм героин гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинди. Тергов жараёнида ушбу шахс гиёҳвандлик воситаларини қўшни давлатдаги жиноий шерикларидан олиб келиб, кейинчалик сотиш орқали даромад топишни режалаштиргани маълум бўлди.

Фарғона вилоятида ўтказилган тадбирда эса Фарғона туманида яшовчи 1991 йилда туғилган фуқаронинг хонадондан Қирғиз Республикасидан айланма йўллар орқали олиб келинган 2800 дона Регапен кучли таъсир қилувчи дори воситалари топилди. Ушбу дори воситаларининг умумий қиймати 140 миллион сўмни ташкил қилади.

Тошкент вилоятида аниқланган ҳолатда Тошкент туманида яшовчи 1996 йилда туғилган шахс ҳамда унинг таниши бўлган 1994 йилда туғилган Қозоғистон фуқароси ўзаро келишган ҳолда Қозоғистондан контрабанда йўли билан олиб келинган 300 миллилитр Тропикамид моддасини харидорга 300 АҚШ доллари ва 600 минг сўмга сотган вақтларида қўлга олинди.

Уларнинг ёнидан бир неча дона Прегабалин капсулалари ва Тропикамид суюқлиги бўлган флаконлар ҳам ашёвий далил сифатида олинди.

Текширувлар давомида наркосавдогарлар кучли таъсир қилувчи моддаларни турли номдаги дори воситалари идишларига яширган ҳолда мамлакат ҳудудига олиб киргани аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.