Хусусан, ишчи гуруҳ Инвестиция дастури асосида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган таълим муассасаларида бўлди.

Дастлаб, Юқори Чирчиқ туманидаги 18-мактаб филиали ўрнида барпо этилаётган 330 ўринли янги мактаб биноси ҳамда спорт залининг қурилиши билан танишилди. Мактаб қурилишини сифатли амалга ошириб, 1 августга қадар жиҳозлар билан тўлиқ таъминлаш топшириғи берилди.

Вазир, шунингдек, Ўрта Чирчиқ туманидаги 43-сонли умумтаълим мактаби билан танишиб, бу ерда ҳам таълим-тарбия сифатини яхшилаш, ўқувчиларнинг ёзги таътилини мазмунли ташкил этиш, янги ўқув йилига қадар муносиб шароитлар ҳозирлаш юзасидан таклиф ва тавсиялар берди, дея хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.