Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) мутахассиси Мария ван Керкхове маълум қилди.

Эксперт Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Twitterдаги расмий саҳифасида чоп этилган видеомурожатида мутахассислар ҳали ҳам COVID-19дан кейинги иммунитет тўғрисида тўлиқ тасаввурга эга эмаслигини таъкидланган. Баъзи тадқиқотларга кўра, касал бўлганларда антитаначалар олти ой ва эҳтимол узоқроқ давом этади. Бироқ, “иммунитет умрбод сақланиб қолмайди”, дейди ван Керкхове.

У касаллик қайталанган ҳолатларга изоҳ бераркан,  “Биз буни тез-тез содир бўлиши сабабини билмаймиз” деди.  Мутахассислар касаллик такрорланиши сабабларини аниқлаш устида ишлашни давом эттирмоқда, аммо ван Керховенинг сўзларига кўра, бу соҳада “ҳали кўп нарсаларни тушуниш керак”.

Илгари коронавирусга қарши антитаначалар ишлаб чиқаришга таъсир қилувчи омиллар ҳақида маълум қилинганди. Гамалея маркази директори Александр Гинцбургнинг сўзларига кўра, парҳезга риоя қилиш керак, чунки оқсилнинг етишмаслиги антитаначалар ишлаб чиқаришга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.