Гарчи дунёда коронавирус инфекциясининг тахминан 20 миллион ҳолати мавжуд бўлсада, ундан вафот этганлар сони 750 мингга яқин бўлсада, пандемияга қарши курашда умид берадиган асосларимиз бор. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебреесус маълум қилди, деб ёзади РИА новости ўз саҳифаларида.
"Ҳозир сизларнинг кўпчилигингиз қайғу чекмоқдасиз. Тўғри, айни пайтда бутун дунё аҳли қийин вазиятда қолган. Аммо мен аниқ шуни биламанки, қаерда яшашингиздан қатъий назар, шаҳардами ёки қишлоқдами, коронавирус авжини қайтариш учун ҳеч қачон кеч бўлмайди, - дейди Тедрос Гебреесус.
У коронавирус инфекциясига қарши курашда Янги Зеландия, Руанда ва Кариб ҳавзаси ва Тинч океанидаги бир қатор орол штатларидан намуна олишни маслаҳат берди. Улар SARS-CoV-2 тарқалишини эрта тўхтатишга муваффақ бўлишди. Шунингдек, Гебреесус дунё раҳбарларини қатъий ҳаракат қилишга ва фуқароларни чеклов чораларига риоя қилишга чақирди.
— Менинг хабарим жуда аниқ: вирусни йўқ қилиш, йўқ қилиш ва яна бир бор йўқ қилиш, — дея таъкидлади у.
Аввалроқ ЖССТ раҳбари коронавирусни йўқ қиладиган мукаммал восита мавжуд эмаслигини ва у ҳеч қачон пайдо бўлмаслиги мумкинлигини айтган эди.